Интернет луғати – World Wide Web
WWW. World Wide Web – (Халқаро ўргимчак тўри) – турли кўриниш ва шаклдаги ахборот манбаларини жамлаган ягона ахборот манбаларини бирлаштирган ягона ахборот оламидан фойдаланиш имконияти. WWWда ахборот махсус саҳифаларда, яъни Web-саҳифаларда жойлашади. Web-саҳифаларда матн, расм, товуш, видеотасвир ва бошқа кўринишдаги ахборотларни жойлаштириш мумкин. Бу эса ўз навбатида, реклама, тижорат, таълим ва бошқа кўплаб соҳа вакилларига беқиёс имкониятлар яратади.
WWWнинг оммалашишига яна бир омил гиперматндир. Гипрематн web-саҳифанинг бирор қисмида ёки бошқа web-саҳифага боғлиқлигини кўрсатувчи восита бўлиб, у сўз ёки расм бўлиши мумкин. Гиперматн ёрдамида web-саҳифанинг керакли қисмига ёки бошқа web-саҳифага тез ва осон ўтилади. Бу ҳол керакли қисм ёки web-саҳифага гипермурожаат деб аталади. Web-саҳифада расмга, исм-шарифга, туғилган мамлакати номига гипермурожаат жойлаштирилган бўлиб, гипермурожаат танлангач, янги web-саҳифа очилади.