«Қулупнайзор» чизкейки — мавсумнинг энг ширин неъматидан!
Зарур масаллиқлар: 200 гр. увадаланувчи печенье, 75 гр. сариёғ; ичига солишга: 600 гр. творог, 300 мл. сметана, 180 гр. шакар, 3 дона тухум, 3 ош қошиқ крахмал, яримта лимон шарбати, 1 ўрам ванилинли шакар; безак учун: 500 гр. қулупнай, 2–3 ош қошиқ шакар, желе.
Тайёрланиши: 1. Печеньеларни блендерда яхшилаб эзинг. Музлатилган сариёғ бўлаклари солиб, аралаштиришда давом этинг.
- Аралашмани айланаси 22 см. бўлган солипга текис қилиб солиб, 160 даражада қиздирилган газ печига 10–15 дақиқага қўйинг.
- Творог ва тухумни аралаштиринг, Маҳсулотлар хона ҳароратида бўлишига эътибор беринг.
- Энди қолган маҳсулотларни солиб арашлаштиришда давом этинг. Кўпиртириш шартмас. Агар масаллиқ жуда қуюқ бўлиб кетаёган бўлса, яна озгина сметана қўшиш мумкин.
- Бисквит қолипининг атрофини 2 қават қилиб зар қоғоз билан ўранг. Бисквит устига творогли аралашмани солинг.
- Қолипни каттароқ тоблама қолипига жойланг. То ярмига келгунича сув қуйинг-да, 160 даражада қиздирилган газ печига 1 соатга қўйинг.
- Чизкейкни газ печидан олгач, совитиб 8 соат музлаткичда қолдиринг.
- Қулупнайларни бўлакларга бўлиб, чизкейкни безатинг. Устидан желе қуйинг. Қолган қулупнай бўлакларини эса шакар билан блендерда эзиб, соус тайёрланг-да, ширинлик устидан солинг.
Манба: Darakchi.uz