Ашаддий исломофоб мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилмоқда
АҚШ маъмуриятининг халқаро диний эркинликлар бўйича элчиси Сэм Браунбаcк узоқ йиллар давомида ўзининг консерватив насроний эътиқоди ва Ислом ва мусулмонларга нисбатан нотўғри муносабати билан танилган эди. Ҳатто 2017 йилда у лавозимга тайинланганда мусулмон инсон ҳуқуқлари фаоллари унинг номзодига норозилик билдиришган эди.
Браунбаcкнинг ўзи ҳеч қачон ўзини дунёдаги мазлум мусулмонларнинг ҳимоячиси сифатида тасаввур қила олмаслигини тан олди, аммо сўнгги йилларда у шундай одамга айландики, бу ҳол Қўшма Штатлар мусулмон жамоатчилигини ҳайратга солди.
Илгари, Канзас губернатори бўлган пайтида Сем Браунбек Доналд Трампнинг шафқатсиз “мусулмон тақиқини” қўллаб-қувватлашдан ташқари, исломофобик қонунларга имзо чекар ва кўп марта инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларнинг маломатига қолган эди.
Американинг Хитой ва Мянмадаги мусулмонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бошида худди ўша Браунбэк турибди, дея хабар беради IslamNews, Financial Times газетасига таяниб.
“Хитой сиз болангизни Муҳаммад деб ном қўя олмайдиган ва рўза тутолмайдиган қонунларни жорий қилганида ва шу билан бирга сизга мажбуран чўчқа гўштини едиришса, бу диний эркинликларга тупуришдир”, деб таъкидлайди Браунбэк.
Инсон ҳуқуқлари фаолларининг сўзларига кўра, собиқ исломофоб шахсан ўзи уйғур мусулмонларини концлагерларда оммавий жойлаштиргани учун Хитойга қарши санкцияларни илгари сурган ва Пекин ва Мянмага нисбатан қаттиқроқ муносабатни талаб қилган. Браунбаcк дунёдаги энг қувғин қилинаётган мусулмон миллатининг аҳволи билан танишиш учун Бангладешдаги роҳинжа қочқинлар лагерига ҳам ташриф буюрди.