Афу этишнинг фазилати баёнида
– Афу деб кечурмакни айтилур. Бир киши қилган камчиликларини бўйнига олуб, ўкунуб, кечурмакни сўраса, афу қилмак лозимдур… Олижаноб кишилар узрни қабул қилур. Бир киши қусур ва қабоҳатини бўйнига олуб, узр этса, афу қилур, кечурур. Катталик ва улуғликнинг лаззати бировдан ўч олмакда эмас, балки афу қилмакдадур.
Абдулла АВЛОНИЙ