Пазандалик

Асал ва хантал солинган винегрет салати

Чоп этилди Fevral 28, 2020 Асал ва хантал солинган винегрет салатиda fikr bildirishni o'chirish

Барчага таниш бўлган салат асал ва ханталли қўшимча туфайли янги таъмга эга бўлади .
Ловлагини фолгага ўраб, 190 даражада қиздирилган газ печида 45-50 дақиқа пишириб оламиз.
Сабзи ва картошкани пишгунича қайнатиб оламиз.
Барча сабзавотларни совутиб, тўртбурчак шаклида тўғраб оламиз ва чуқур идишга соламиз.
Бошқа идишга ловияни соламиз ва устидан маринадланган бодринг ва пиёзни тўртбурчак шаклида тўғраб соламиз.
Салатга қўшиш учун ўсимлик ёғи, сирка, асал, хантал доначаларини аралаштирамиз устидан саримсоқ пиёзни эзиб соламиз.
Барча маҳсулотларни аралаштириб, туз сепамиз ва асалли қўшимчани қуйиб, яхшилаб аралаштирамиз. Таъбга кўра мурч қўшамиз.