Туркиянинг Сурияда Россия ва Эрон билан муаммоси йўқ…
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўған Сурия бўйича Туркиянинг Россия билан ҳам, Эрон билан ҳам муаммоси йўқ, деб баёнот берди.
“Россияга ва Эронга мурожаат қиламан. Бизнинг Сурия бўйича сизлар билан ҳеч қандай муаммомиз йўқ, бизнинг ҳаракатларимиз Россияга ҳам, Эронга ҳам қаратилмаган. Бизга Суриянинг нефти ҳам, ери ҳам керак эмас. Биз фақат ўзимизнинг миллий хавфсизлигимиз учун курашаяпмиз. Чунки, Россия эмас, Эрон эмас, бошқа мамлакатлар ҳам эмас, фақат биз 3,7 миллионлик қочқинларни қабул қиляпмиз. Биз бу юкни кўтара олмаймиз“, – деди Эрдўғон Анқарада чиқиш қилиб.