Куфр келтирганларнинг мисоли
Куфр келтирган кимсаларнинг қалблари “тош кабидир, балки ундан ҳам қаттиқроқдир” (Бақара, 74). Сўнгра тошдан ҳам сув чиқиши мумкинлиги айтилиб, “яна шундайи ҳам борки, Аллоҳдан қўрқиб (жойидан) қулайди” (Бақара, 74) дейилади. Яъни, саждага эгилган ҳолида йиқилади. Қотиб кетган қалблар юмшамас, нам ҳам тортмас, мойил ҳам бўлмас, саждага ҳам эгилмас.
Кофир бўлган кимсалар мисоли “(Ваҳийдан таъсирланмасликда) худди ҳайвонларга қичқираётган кишининг овозидан ва ҳайқириғидан ўзга нарсани эшитмаётгани кабидир. (Улар маънан) кар, соқов ва кўрлардирки, (гапни) англамайдилар” (Бақара, 171). Яъни, улар ибрат олинадиган гапнинг мағзини тушуниб етмайдилар. Улар учун Қуръон маънолари, яхши гаплар фақат тилларда айланадиган гап, холос.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм