Саломатлик

Нега иссиқ ҳавода иссиқ чой ичиш керак?

Чоп этилди Mart 6, 2020 Нега иссиқ ҳавода иссиқ чой ичиш керак?da fikr bildirishni o'chirish

Иссиқ ҳавода совушни хоҳлаганимизда муздек минерал сув, музқаймоқ, муз солинган ичимликлар ҳақида ўйлаймиз, бироқ иссиқ чой ҳақида эмас.

Аммо нега иссиқ ҳавода иссиқ чой ичиш лозим?

Аслини олганда, иссиқ ичимликлар тезроқ совушимизга ёрдам бераркан. Қандай қилиб?

Кембриж университетидан Питер МакНотон ушбу ҳодисага қуйидагича изоҳ беради: кўпчилик биология фани орқали билганидек – тилимизда ва оғзимизда ташқаридан ахборот оладиган махсус ретсепторлар бор. Улар жуда кўп, баъзилари иссиқни ҳис қилишга жавоб беради, дейди “”.

Бирор иссиқ нарса еганингизда ёки ичганингизда, ретсепторлар мияга оғизда “иссиқлик” борлиги ҳақида хабар беради. Ўз навбатида совуш механизми ишга тушади ва терлаш кераклиги сигнали пайдо бўлади.

Тўғри, иссиқ чой ичганимизда исиймиз, аммо айни вақтда ички совуш тизими туфайли тезроқ совуймиз ҳам.

Қизиғи, ретсепторлар қалампирнинг аччиқлигига ҳам шундай реаксия кўрсатади ва исиганимизни ҳис қиламиз. Шунинг учун ҳам иссиқ ўлкаларда қалампир жуда машҳур. Шунчаки у терлашга мажбур қилади ва тана ҳарорати пасайишининг бошқа механизмларини ишга туширади.