Дунё янгиликлари

Ньютоннинг олам қонунлари ҳақидаги ноёб китоби топилди

Чоп этилди Mart 6, 2020 Ньютоннинг олам қонунлари ҳақидаги ноёб китоби топилдиda fikr bildirishni o'chirish

Францияда Исаак Ньютоннинг “Табиий фалсафанинг математик асослари“ фундаментал асарининг биринчи нашри нусхаси топилди. Унда коинотдаги жисмларнинг ҳаракатини тавсифловчи классик механиканинг энг муҳим учта қонуни ёзилган, дея хабар берди “Phys.org” сайти.

Маълум бўлишича, ноёб китоб Корсика оролидаги Феш кутубхонасидан топилган. Ушбу асар 1687 йилда лотин тилида нашр этилган ХVII асрдаги дастлабки нусхаларидан бири ҳисобланади.

Қайд этиб ўтиш керакки, ушбу китобнинг асл нусхаси коллекционерлар томонидан доим эътироф этилган. Лотин тилида ёзилган асарнинг битта нусхаси Кристи аукционида 3,7 миллион долларга сотилган.