Ўзбекистон янгиликлари

Билимли болалар – миллат бахти

Чоп этилди Mart 13, 2020 Билимли болалар – миллат бахтиda fikr bildirishni o'chirish

Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Президент мактабини бориб кўрди.

Бу ерда Президент мактаби стандартлари асосида энг замонавий шароит яратилган. Жорий ўқув йилида 5-10 синфларга жами 144 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинган. Уларга дарс бериш учун 9 нафар хорижлик мутахассис, 21 нафар тажрибали ўқитувчиларимиз жалб қилинган.

Давлатимиз раҳбари мактабда яратилган шароитларни кўздан кечирди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

– Биз жуда катта марра олганмиз. Уларга эришишда сизлардай ёшларга ишонамиз ва суянамиз. Мураккаб синовлардан ўтиб, бу мактабга кириб, катта йўлга қадам қўйдингиз. Бу ерда зўрларнинг зўри ўқийди. Сизни шундай тарбиялагани учун ота-оналарингизга мендан раҳмат айтинглар. Бу аввало уларнинг, улар билан бирга менинг ҳам бахтим, бутун миллатимизнинг бахти, – деди Президент.