Дунё янгиликлари

Қутурган шамол 200 дан ортиқ дарахтни йиқитди, 48 та машина яроқсиз ҳолга келган

Чоп этилди Mart 14, 2020 Қутурган шамол 200 дан ортиқ дарахтни йиқитди, 48 та машина яроқсиз ҳолга келганda fikr bildirishni o'chirish

Икки кундан буён Москва шаҳрида ва Россиянинг марказий ҳудудларида ёмғир аралаш кучли шамол эсмоқда. Пойтахт аҳолиси довул хавфидан огоҳлантирилди, тезкор штаб ишлаб турибди, деб хабар тарқатди РИА новости.

Қутурган шамол Москва шаҳрида 200 дан ортиқ дарахтни қулатган, бир киши ҳалок бўлган, икки киши касалхонага ётқизилган.

Табиий офат туфайли Первой Мясниковск кўчасида дарахт автомобиль устига қулаган. Натижада ҳайдовчи ҳалок бўлган, бошқаруви йўқолган машина яна иккита машинага бориб урилган.

Қулаган дарахтлар 48 та машинани яроқсиз ҳолатга келтирди.

Пойтахтдаги шарқий туманларнинг бирида жойлашган “Перовский” савдо марказининг олдида аёлнинг бошига реклама тахтаси қулаб тушган. Аёл зудлик билан касалхонага олиб кетилди, дейилади хабарда.

Москва аэропортларида 39 та рейс кечиктирилиб, 15 таси бекор қилинди.

Автомобиллар ҳаракатини ташкиллаштириш марказидан маълум қилинишича, кечга бориб, қаттиқ жала ва кучли шамол сабабли пойтахт кўчаларида узундан-узун автомобиллар тиқини юзага келиши мумкин. Фавқулодда вазият, ҳамда кучли ёмғир туфайли йўл транспорти ҳодисалари икки баробарга ортиш эҳтимоли бор.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга кўчада кетаётганда реклама баннерлари ва турли қурилмаларни четлаб ўтишни, дарахтлар тагига бекинмаслик ҳамда машиналарни қўймасликни маслаҳат бермоқда.