Риёкор ва мушрикнинг мисоли
Сўнгра риёкор ва мушрикнинг мисоли келтирилади: “…устини тупроқ қоплаган силлиқ қояга ўхшайди; устига жала ёққанда (тупроқ ювилиб,) сип-силлиқ тошнинг ўзини қолдиради” (Бақара, 264). Худди шу каби мушрик ва риёкор фақирга қилган миннати ва азияти туфайли сарфлаган садақаси учун қиёмат куни савоб олмайди.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм