Дунё янгиликлари

Тожикистон масжидларида жамоат намози ўқишга рухсат берилди

Чоп этилди Mart 20, 2020 Тожикистон масжидларида жамоат намози ўқишга рухсат берилдиda fikr bildirishni o'chirish

Тожикистонда март ойининг бошида коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган масжидларда жамоат намоз ўқишга қўйилган тақиқ бекор қилинди. Тегишли қарор Республика ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан қабул қилинди.  

“Бугун қўмита аҳолига мамлакатнинг барча диний бирлашмаларида профилактика чоралари кўрилгандан сўнг, эрталабдан жамоат намозлари бошланади, деб айтди”, – дея Интерфакс бўлим матбуот хизмати раҳбари Афшин Муқимнинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Шу билан бирга, у барча Тожикистон аҳолисини жамоавий ибодатлар пайтида санитария-эпидемиология талабларига риоя қилишни давом эттиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ҳали ҳам коронавирус инфекцияси ҳолатлари расман қайд этилмаган.