Жаҳонда тахминан 1,7 миллиард киши изоляцияда
Коронавирус пандемияси туфайли комендантлик соати жорий этаётган давлатлар сони тобора ортмоқда. AFP агентлигининг ҳисоб-китобларига қараганда, дунё бўйича тахминан 1,7 миллиард киши буткул ёки қисман уйида ўтирибди.
Аҳоли сони жиҳатидан жаҳонда икки ўринда турадиган Ҳиндистонда 700 минг аҳолининг ташқарига чиқиши тақиқлаб қўйилди.
Камида 34 давлатда комендантлик соати жорий этилди, бу қарийб 659 миллион кишининг кўчага чиқиши чекланди демакдир. Бундай давлатлар ораси Франция, Италия, Аргентина,
Ироқ ва Руанда бор. Бугундан эътиборан Колумбияда, эртадан эса Янги Зеландияда ҳам комендантлик соати режими бошланади.
Кўпгина мамлакатларда аҳолидан ташқарига чиқмай туриш илтимос қилинди.