Коронавируснинг яширин ривожланиши
Азиз дўстлар,
Ҳозиргина Business Insider сайтида ўқиб қолдим. Британиянинг отариноларингологлар уюшмаси (British Association of Otorhinolaryngology) баёнот беришича, касаллик кўп тарқалган Хитой, Италия ва Эронда коронавирус юқтирган айрим ёш беморларда унинг ҳаммамиз эшитган тана ҳарорати кўтарилиши ёки йўтал каби аломатлари кўзга ташланмай, фақат ҳид ва таъм билиш сезгиси йўқолиб қолгани аниқланган ва бундай беморлар ўзлари бехабар ҳолда вирусни бошқаларга тарқатиши мумкин экан.
Ушбу хабардан қанча тез огоҳ бўлсак, касаллик тарқалишини шунчалик камайтирган бўламиз.
Ўзингизни ва қариндошларингизни эҳтиёт қилинг.
Гапим тасдиғи сифатида сайтнинг ҳаволасини келтиряпман:
Фахриддин НИЗОМ,
https://t.me/Fahri1963