Саломатлик

Коронавирус вақтида қайси маҳсулотлар истеъмоли энг фойдали ва зарарли?

Чоп этилди Mart 25, 2020 Коронавирус вақтида қайси маҳсулотлар истеъмоли энг фойдали ва зарарли?da fikr bildirishni o'chirish

Коронавирус билан боғлиқ умумий вазиятда аҳоли учун иммунитетни сақлаш энг муҳим омил ҳисобланади. Дўконлардан консерва маҳсулотлари ўрнига, сабзавот, кўкат ва меваларни кўпроқ сотиб олиш зарур. Бу ҳақда диетолог Дарья Русакова айтиб ўтди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, иммунитетни мустаҳкамлаш учун танадаги оқсил ва витаминларни сақлаш керак. Бундан ташқари, суюқлик кўпроқ истеъмол қилиш ҳам фойдалидир. Кекса кишилар таомида қизил гўшт камроқ ишлатилгани маъқул, масалан, ҳафтада бир марта.

Консерва маҳсулотларидан воз кечиш керак. Қайта ишланган маҳсулотлар озуқавий қийматдан маҳрум бўлган. Шу сабаб, улар истеъмолидан ҳам узоқлашиш зарур.

Дон маҳсулотларини намлантириш, уларни 4-6 соат давомида сувда сақлаш лозим, дейди шифокор. Ҳар қандай дон ва ёнғоқ маҳсулотларини намлантириш керак, шунда улар ичак миклофлорасини яхшилайди.

Сувли олмалар ҳам ўта фойдали. Аммо, диетологнинг фикрича, шакардан, айниқса, ширин ичимликлардан узоқлашиш керак. Қовурилган таомлар ва фастфуд маҳсулотлари истеъмолини ҳам камайтириш лозим.

“Гўшт маҳсулотларига келсак, бунинг учун энг мақбул вариант – бу курка ва товуқ гўштларидир. Ҳафтада икки марта мол ёки қўй гўшти истеъмоли зарар қилмайди”, дейди шифокор.

Бундан ташқари, организм учун антиоксидантлар ҳам жуда зарур. Ҳужайраларни патоген омил таъсиридан ҳимоя қилиш учун С витамини талаб этилади. Бу витамин эса карамда жуда кўп миқдорда бор. Яна рух моддаси ҳам талаб этилади. У эса донли маҳсулотлар, шунингдек, парранда гўштида сероб.

Таъкидланишича, пиёз, саримсоқ, таркибида олтингугурт мавжуд маҳсулотлар иммунитет учун жуда ҳам фойдалидир.

“Саримсоқ таркибида табиий антибиотикли аллицин мавжуд, аммо бу ҳаммаси эмас. Унда олтингугурт бор бўлиб, у табиий детоксификация тизимини қўллаб-қувватлайди. Саримсоқ таъсирида организмдаги патологик метаболитлар тўпланмайди, улар танадан чиқариб юборилади”, деди шифокор.

Унинг тавсия этишича, саримсоқни майда қилиб тўғраш, кейин эса қошиққа солиб, кунига бир-икки маҳал истеъмол қилиш зарур.

Сарвар Анвар ўғли

Qalampir.uz