Дунё янгиликлари

АҚШда коронавирусни 15 дақиқада аниқлайдиган тест яратилди

Чоп этилди Mart 27, 2020 АҚШда коронавирусни 15 дақиқада аниқлайдиган тест яратилдиda fikr bildirishni o'chirish

Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майк Пенс маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда,  “Abbot Labs” фирмаси 15 дақиқада натижа берадиган тест услубини FDA тиббий мувофиқлаштириш ташкилотига тасдиқлатиш учун тақдим этган.
Бундан аввал Cepheid компанияси ҳам коронавирус таҳлили натижасини 45 дақиқада берадиган тизим учун FDA ташкилотидан лицензия олганини эълон қилган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозиргача дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 460 минг кишини ташкил этган, улардан 20 минг киши вафот этди.