Мақолалар

Оила назорати

Чоп этилди Mart 28, 2020 Оила назоратиda fikr bildirishni o'chirish

Фарзанд яхши одобли, ота-онаси, оиласи, Ватани, дини ва халқига муносиб хизмат қиладиган комил инсон бўлиб улғайиши учун оиладаги назорат жуда муҳимдир. Фарзанд вояга етиши жараёнидаги жинсий қизиқишга мойилликдан сақланишда  қуйидаги зарур жиҳатларга катта эътибор бериш лозим:

– ота-она ва опа-сингиллар хоналарига изн сўраб кириш одобига қатъий амал қилишни фарзандга ўргатиш;

– бола тўққиз ёшдан ошганида унга қўйиладиган та­қиқларда мустаҳкам туриш. Бегона аёллар билан аралаш­тирмаслик, авратларга назар солишининг олдини олиш каби ишларга эътиборни кучайтириш;

– фарзанд ўн ёшдан ўтганида бир хонада ака-сингил ёки опа-ука бир жойда ётишининг олдини олиш. Ота-она бу ёшдаги фарзандларининг ётоқларини алоҳида қилиши керак;

– фарзандга уйда хоҳлаганча телевизор кўриши ёки компютер ўйнашига рухсат бериш яхши эмас. Бу орқали улар таъсирли манзара, ёшларига муносиб бўлмаган турли кўрсатувлар, ахлоқсиз томошаларнинг гувоҳи бўлиб, фикрлари, хулқлари бузилиши мумкин;

– ҳозирги вақтда фарзандларнинг кўпида турли суратларни томоша қилишга қизиқиш кучли. Табиий, бу рағбатлари ахлоқсиз кўриниш, ярим яланғоч суратларни ҳам кўришга олиб боради. Шунинг учун ўғил-қизларнинг тарбиясига эътиборсизлик ахлоқсизликка сабаб бўлади. Болаларнинг нарсалари турадиган жойларга доимо эътибор қаратиш зарур;

ўн ёшга кирган ва ундан катта болаларга қарин­дош ёки қўшни қизлар билан бирга турли баҳонада хилватда ўй­нашга имкон бериш ҳам уларда эрта жинсий ўйғонишга сабаб бўлиши мумкин.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 20000 сўм