Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Хандақ жангидан кейин мушриклар мусулмонларга уруш қилолмаслигини билдиришлари
Хандақ жанги иштирокчилари урушдан қайтганидан кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Энди биз уларнинг устига босиб борамиз, улар бизнинг устимизга босиб келолмайди”, дедилар[1]. Қурайш Хандақ жангидан кейин бирор марта ҳам ғазот қилиб келмади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса, Маккани Аллоҳ таоло фатҳ қилиб бергунча улар устига ғазот қилдилар.
[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий, Имом Аҳмад ва Ибн Исҳоқ ривоят қилишган.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган