Дунё янгиликлари

Профессор: Бир нафар COVID-19 билан зарарланган одам кўчада юриб вирусни 59,000 кишига юқтириши мумкин

Чоп этилди Mart 29, 2020 Профессор: Бир нафар COVID-19 билан зарарланган одам кўчада юриб вирусни 59,000 кишига юқтириши мумкинda fikr bildirishni o'chirish

Бир нафар COVID-19 инфекцияси билан зарарланган одам кўчада юриб вирусни 59,000 кишига юқтириши мумкин. Худди шундай қарашни University College London қошидаги Одамлар саломатлиги ва маҳсулдорлик институти директори, профессор Хью Монтгомери “Channel 4“ телеканалига берган итервьюсида айтиб ўтган.

“Оддий грипп пайтида бир бемор вирусни 14 кишига, аммо коронавирус билан касалланган бемор 59 минг инсонга юқтириши мумкин” деган профессор.

Аниқ рақам сифатида Хью Монтгомери “59 049”ни келтирган.

“Коронавирус жуда юқумли. Бир киши буни учта бошқа одам юқтириши мумкин. Бу биринчи қарашда унчалик катастрофик кўринмайди. Аммо бу учтаси яна учтасини юқтиради. Энди ҳисобласангиз, юқтирганлар сони аллақачон йириклашиб кетади”, дейди Монтгомери.

Экспертнинг айтишича, расмийларнинг огоҳлантиришига қарамай англияликлар бунга бепарво муносабатда бўлишди. Монтгомери шу боис одамлардан ўзларини изоляция қилишга чақирмоқда.

Шу билан бирга, профессор ҳозирги кунда вазият унчалик даҳшатли эмаслигини ва вақт ўтиши билан одамлар жуда эҳтиёткор бўлишмаса янада ёмонлашиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, жиддий аломатлар пайдо бўлса, албатта, шифокорларга мурожаат қилиш, бошқа ҳолатларда эса мутахассисларнинг тавсияларига риоя этган ҳолда барча зарур тиббий муолажаларни амалга ошириш керак.

Шуни таъкидлаш лозимки, аксарият ҳолларда коронавируснинг биринчи белгилари инфекциядан 10-14 кун ўтгач пайдо бўлади. Бунинг устига, баъзи ҳолатларда ҳеч қандай аломатларсиз юқади. Айнан шу жиҳат сабаб кўпчилик ўзида бўлаётган турли ўзгаришларга эътибор бермайди.