Дунё янгиликлари

Шифокор коронавируснинг сохта аломатларини тушунтириб берди

Чоп этилди Aprel 3, 2020 Шифокор коронавируснинг сохта аломатларини тушунтириб бердиda fikr bildirishni o'chirish

Ипохондрияга (ўзини касал деб ваҳимага тушиш ва шунинг натижасидаги асабий умидсизлик ҳолати — таҳр.) мойил одамларнинг коронавирус пандемияси даврида иситмаси чиқиши, йўтал ва кўксида оғриқ пайдо бўлиши мумкин, дейди иммунолог Владимир Болибок «News.ru» порталига берган интервьюсида.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, узоқ давом этган кечинма чиндан ҳам ўз ортидан айрим касалликларни эргаштириб келиши турган гап. Мана, масалан, стресс буйракусти бези пўстлоғининг кўп миқдорда гормон ишлаб чиқаришига олиб келади. Бу иммун тизимга салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас.

«Стресс ибтидоий одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган. Масалан, бундай ҳолатда ёввойи ҳайвонларга қарши курашиш осон кечган. Ҳозир эса одамга бундай «куч» деярли керак эмас. Чунки ҳозирги замон анча хавфсиз», — дея хулоса қилган Болибок.