Дунё янгиликлари

Нью-Йоркда бу ҳафта икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Чоп этилди Aprel 5, 2020 Нью-Йоркда бу ҳафта икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этдиda fikr bildirishni o'chirish

Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманида бу ҳафта икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди. “Америка овози”нинг хабар беришича, уларнинг бири эркак, бири аёл, ёшлари 50-60 орасида бўлган. Улар Америка Қўшма Штатларида доимий яшаб, ишлаб келган одамлардир. Оилалари ҳам шу ерда.

Нью-Йорк шаҳрида ўн минглаб ўзбекистонликлар яшайди. Ҳудудда кенг тарқалган коронавирусдан азият чекаётганлар орасида улар ҳам анчагина, деб ёзади манба.

Ўнлаб ватандошлар турли сабаблар боис коронавирусни юқтирган бўлиши мумкинлигидан хавотирланиб текширувдан ўтмоқда. Бундайлар сони айниқса сўнгги икки ҳафтада кўпайган.

Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонликлар орасида манбага маълум беморлар сони 10 дан ошди. Уларнинг энг ёши 29-30 да.

Эслатиб ўтилишича, Нью-Йорк — ўзбекистонлик иммигрантлар зич истиқомат қиладиган мегаполис. Ватандошларнинг тахминларига кўра, Нью-Йорк ва унинг атрофида камида 50 минг ўзбекистонлик яшайди.

Бугунга келиб, АҚШда коронавирусга чалинганлар 300 мингдан ошган. Ўлганлар қарийб 8500. Тузалганлар 15 мингга яқин. Беморларнинг учдан бири, 115 мингга яқини, Нью-Йоркда. Бу штатда коронавирусдан вафот этганлар 3500 дан кўп, соғайганлар эса 10 минг 500 нафар.

Жаҳон бўйлаб вирусни юқтирганлар 1 миллион 200 га, вафот этганлар эса 65 мингга яқинлашмоқда. Тузалганлар 246 мингдан зиёдни ташкил қилади.

Халқ сўзи