Ўзбекистон янгиликлари

Карантин қоидаларини бузиб, лавозими ёки “раҳнамо”ларини ишга солаётганларга қарши муросасиз курашилмоқда

Чоп этилди Aprel 7, 2020 Карантин қоидаларини бузиб, лавозими ёки “раҳнамо”ларини ишга солаётганларга қарши муросасиз курашилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Бугун ҳар бир фуқаро зиммасидаги масъулиятни теран ҳис этиб, карантин шароитида жорий қилинган тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиши лозимдир.

Белгиланган нормалардан четга чиқишга на ҳуқуқий, на маънавий жиҳатдан ҳеч ким ҳақли эмас.

Афсуски, бугунги мураккаб ва таҳликали, халқимиз учун синов бўлаётган оғир кунларда ҳам, жиддий огоҳлантирувларга қарамай, карантин қоидаларини бузаётган, жамоат жойларида юзларидаги ниқобсиз ҳамда бемақсад кўча сайрига чиқадиганлар учраб турибди.

Бу борада ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган ички ишлар ходимлари ва миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларни ҳар хил бўлмағур сўзлар билан ҳақорат қилиб, қоидабузарликлар содир этаётган фуқаролар ҳам учраётгани ачинарли.

Карантин пайтида ҳам ўзининг лавозими ёки таниш билиш “раҳнамо”ларини ишга солиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузаётган, одамларнинг тинчлигини бузиб шовқин кўтараётганларга нисбатан, ҳуқуқ-тартибот органлари жумладан, ички ишлар вазирлиги томонидан муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Зеро, бундай қилмишларнинг оқибатини ўз кўзингиз билан кўриб, бесабаб кўчага чиқаётган яқинингиз ва ўзингиз учун сабоқ деб қабул қилсангиз.

Карантин қоидалари барча учун баробардир. Уни бузаётганлар албатта жазоланади. Қуйидаги лавҳада карантин қоидаларини бузаётган фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари акс этган ҳолатлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Шуҳрат Неъматов, ЎзА