Ўзбекистон янгиликлари

“Касалликка чалинганлар республикамизнинг барча ҳудудларидан аниқланган”

Чоп этилди Aprel 7, 2020 “Касалликка чалинганлар республикамизнинг барча ҳудудларидан аниқланган”da fikr bildirishni o'chirish

«Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клинкасида даволанаётган 92 беморнинг 23 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 66 бемордан 1 нафарининг аҳволи ўрта оғирликда, 1 нафариники эса ўта оғир.

Коронавирусга чалинган беморлар Тошкент шаҳридан ташқари яна 8 та вилоят юқумли касалликлар шифохоналарида даволанаётгани тўғрисида маълумот берган эдик. Бу беморлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда доимий яшайдиган фуқаролардир. Улар қайси чартер рейс билан қаерга олиб келинган бўлса, айнан шу ерда тиббий кузатувга олинган, беморлар эса тегишли тиббий муолажаларни оляпти.

❗️Бирон бир ҳудуд фуқаролари бизда касаллик чиқмади, деган фикр қилиши керак эмас. Касалликка чалинганлар республикамизнинг барча ҳудудларидан аниқланган. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир ҳудудга касаллик кириб келиши эҳтимоли йўқ эмас», — Нурмат Отабеков Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори.