Дунё янгиликлари

Саратон хасталигига қарши табиий дори топилди

Чоп этилди Aprel 8, 2020 Саратон хасталигига қарши табиий дори топилдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШнинг Жанубий Каролина Тиббиёт университети олимлари Индонезиянинг Манадо кўрфазида яшайдиган денгиз шимгичлари (кўп ҳужайрали денгиз ҳайвонлари бўлиб, сув остига бириккан ҳолда яшайди)дан ажратиб олинган манзамин А моддаси бачадон бўйни саратони ҳужайраларининг ўсишини тўхтатиши мумкинлигини аниқлашди.

Саратон касаллигининг янги табиий давоси ҳақида MedicalXpress нашрида хабар берилди.

Тадқиқотчилар манзамин А нинг тўрт хил бачадон бўйни саратони ҳужайраларида уларнинг ўсиши ва йўқ қилинишига бўлган таъсирини ўрганишган.

Қайд этилишича, ушбу модда неоплазманинг ўсишини тўхтатган ва баъзи ҳужайраларнинг ўлимига олиб келган, аммо нормал (саратон бўлмаган) ҳужайраларга ножўя таъсир кўрсатмаган.

“Манзамин А турли хил онкологик касалликларда кузатиладиган маълум бир протеиннинг юқори миқдорини камайтиради. Ушбу модда маълум оқсил ингибиторларига ўхшаш тузилишга эга, аммо бу уларга қараганда ўн баравар самаралироқдир”, дейди тадқиқотчилар.

Эндликда эса олимлар манзаминнинг ҳайвонларга таъсирини синаб кўришни, шунингдек, одамлар иштирокида клиник синовлар ўтказишни режалаштиришмоқда.