Дунё янгиликлари

Дунё бўйича ишчи-ходимларнинг 80 фоизи ё ишламаяпти, ё қисман ишлаяпти

Чоп этилди Aprel 9, 2020 Дунё бўйича ишчи-ходимларнинг 80 фоизи ё ишламаяпти, ё қисман ишлаяптиda fikr bildirishni o'chirish

Коронавирус пандемияси ва у билан боғлиқ чекловлар меҳнат бозорида жиддий инқирозга сабаб бўлиши мумкин. Халқаро меҳнат ташкилоти экспертларининг фикрича, бундан энг кўп меҳмонхона бизнеси, умумий овқатланиш сектори, чакана савдо ва қайта ишлаш саноати зарар кўради.

Экспертлар COVID-19 пандемияси Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик инқироз бўлганини айтмоқда.

2020 йилнинг иккинчи чорагида дунё бўйича иш вақти ҳажми 6,7 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бандлик соҳасидаги инқироз асосан даромади ўртачадан юқори бўлган мамлакатларга таъсир кўрсатади: бу мамлакатларда  иш вақтининг йўқотилиши 7 фоиз бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ишсизлик даражасининг ўсиши панденмия билдан боғлиқ вазият қандай бўлишига ва шу муносабат билан қабул қилинадиган сиёсий қарорларга боғлиқ бўлади. Яқинда Халқаро меҳнат ташкилоти пандемия туфайли дунё бўйлаб 25 миллион киши ишсиз қолиши мумкинлигини маълум қилган эди, бироқ экспертлар йил охиригача бу кўрсаткич анча юқори бўлишидан хавотирда.

Ташкилот маълумотига қараганда, айни пайтда жаҳондаги ишчи-ходимларнинг 80 фоиздан ортиғи ё ишламаяпти, ёки қисман ишлаяпти.