Қизамиқ ва сувчечак бўлган одам коронавирусга чалинмайдими?
“Бешинчи канал”га берган интервюсида иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Алексей Попович қизамиқ ёки сувчечак касаллиги билан оғриган одамларда коронавирусга қарши иммунитет бор-йўқлигини айтди.
Поповичнинг сўзларига кўра, ушбу касалликларни бошдан кечирган одамларда коронавирус билан касалланиш эҳтимоли камроқ, деган фикрда ҳеч қандай асос йўқ.
Шифокор шунингдек, силга қарши БCЖ вакцинасининг ҳам КОВИД-19га таъсири исботланмаганлигини таъкидлади.
“Бугун бу қизиқарли тахминдан бошқа нарса эмас, у ҳали тўлиқ тасдиқланмаган. Фақат лаборатория ва эпидемия бўйича тарқоқ маълумотлар мавжуд. Яъни тасдиқлаш учун вақт керак”, – тушунтирди иммунолог.
Техас университети (АҚШ) эпидемиологлари, силга қарши эмлаш дастури бўлган мамлакатларда коронавирус инфекцияси бундай дастур мавжуд бўлмаган давлатларга нисбатан ўн баравар кам бўлганлигини аниқладилар.
Бошқа америкалик эпидемиологлар ҳам шунга ўхшаш тадқиқот ўтказдилар ва шунингдек, турли мамлакатларда КОВИД-19 касаллиги ва улар сил касаллигига қарши курашиш учун мўлжалланган БCЖ вакцинасини қанча муддатдан буён ва қанча кенг миқёсда ишлатишлари ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Ушбу вакцинани қўллаш инфекцияни камайтирганлигини, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу коронавирусга қарши курашда асосий воситалардан бирига мумкин.
azon.uz