101 кун: Коронавирусга чалинганлар сони 1.6 миллиондан ошди
Коронавирус бўйича ўз ҳисоб-китобларини олиб бораётган Жон Хопкинс номидаги Америка университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 1,6 миллиондан ошди.
Энг сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 95,699 киши аллақачон коронавирус инфекциясининг қурбони бўлишган. Соғайиб кетганлар сони 355 мингга яқинлашмоқда.
9 апрель пайшанба куни эса Соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойда SARS-CoV-19 тўғрисида биринчи марта маълум қилганига эса 100 кун бўлди.