Мақолалар

Маййитни бошқа шаҳарга олиб бориш

Чоп этилди Aprel 11, 2020 Маййитни бошқа шаҳарга олиб боришda fikr bildirishni o'chirish

Маййит ҳали дафн қилинмаган бўлса, уни бошқа ерга олиб бориб дафн этишнинг зиёни йўқ. Лекин киши қаерда вафот этса, ўша ерда мусулмонлар қабристони мавжуд ҳамда, уни шу қабристонга кўмишнинг имкони бўлса, вафот топган жойига дафн қилингани яхши. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина қабристони яқин бўлса-да, Уҳуд жангида вафот этган саҳобаларни ўша маконга дафн қилишга буюрганлар[1].

[1] Ваҳба Зуҳайлий. «Ал-Фиқҳул-исламий ва адиллатуҳу». Дамашқ: «Дорул-фикр», 1980, 2-жуз. 508-бет.

 

 

 

 

 

Пўлатхон КАТТАЕВнинг

“Исломда жаноза” китобидан