Юртдошларимиз юки ерда қолмайди
Мамлакатимизга Эрон ва Латвиядан 214 нафар фуқароларимизни олиб келган биринчи чартер рейс Наманганга келиб қўнди.
Барча карантин муддатини ўтаб бўлган республикамизнинг бошқа ҳудудларидан бўлган 581 нафар фуқаролар ўз вилоятларига 5 та махсус поезд рейсларида жўнатилди. Қўшни Андижон ва Фарғоналик юртдошларимиз 4 та автобусда манзилларига кузатилди. 854 нафар одам Наманганга 10 та махсус рейс поездида олиб келинди. Буларнинг барчаси учун 86 та автобус, 157 та «Дамас» автомобиллари хизматга йўналтирилди.
Улуғбек Рўзиматов,
Наманган вилояти.