Татаристонда илк бор вояга етмаганларда коронавирус аниқланди
Татаристонда биринчи марта вояга етмаганлар коронавирусга чалинди, ўтган суткада жами 23 та янги ҳолат қайд этилди. Вирус юқтирганларнинг умумий сони 73 тани ташкил этди, дея хабар беради шанба куни республика президенти матбуот хизмати раҳбари Лилия Галимова.
“Татаристон Республикасида коронавирус инфекциясининг 23 та янги ҳолати тасдиқланди. Тўрт киши касалхонага ётқизилган, 19 киши уйда даволанмоқда. Уларнинг иккитаси 18 ёшгача бўлганлардир”, — деди Галимова.
Шунингдек, унинг маълумотларига кўра, касаллар орасида учтаси 60 ёшдан 70 ёшгача, иккитаси 70-80 ёшда.