АҚШнинг ЖСТ фаолиятига нисбатан саволлари кўп
АҚШ келаси ҳафта Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖСТ) бўйича баёнот эълон қилади, деди жума куни брифингда президент Дональд Трамп.
Бундан аввал Трамп ЖСТни коронавирусга етарлича эътибор бермаганликда танқид қилган эди. У ва унинг маъмурияти аъзолари мазкур ташкилотни молиялаштиришни бас қилиш ёки қайта кўриб чиқиш билан таҳдид қилмоқда.
“Биз келгуси ҳафтада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бўйича баёнот берамиз “, — деди у коронавирус билан боғлиқ вазиятга бағишлаб ўтказилган брифингда.
“Сизларга маълумки, АҚШ ушбу ташкилотга ҳар йили 500 миллион доллар беради ва бу ҳақда кейинги ҳафтада албатта айтамиз. Чунки, бизда кўп саволлар йиғилиб қолган “, — деди Трамп.