Дунё янгиликлари

Хитойнинг арманларга ёрдами нега туркларнинг норозилигига сабаб бўлди?

Чоп этилди Aprel 12, 2020 Хитойнинг арманларга ёрдами нега туркларнинг норозилигига сабаб бўлди?da fikr bildirishni o'chirish

Хитойдан Арманистонга жўнатилган гуманитар ёрдам қутиларидаги ёзувлар турк оммавий ахборот воситаларида норозиликлар келтириб чиқарди.

Хусусан, Арарат тоғининг Арманистон рамзи дейилиши туркларнинг ғазабини келтирди. Маълумки, Арарат тоғи Туркия ҳудудида жойлашган.

Уларнинг таъкидлашича, ушбу ҳодиса Туркияда жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон Хитойдан арман-хитой ҳомийлари томонидан коронавирус билан курашиш учун тақдим этилган дори-дармон ва жиҳозлар ортилган самолёт Хитойдан махсус парвоз билан учиб келган.

Қутиларда: “Бизнинг дўстлигимиз Арарат тоғидан баландроқ ва Янцзи дарёсидан узунроқ бўлсин”, деган ёзув бор эди.