Францияда карантин 11 майга қадар узайтирилди
Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда коронавирусга қарши курашиш бўйича чеклаш чоралари узайтирилганини маълум қилди.
У бу ҳақда кеча ўз халқига қилган мурожаатида айтиб ўтди, деб хабар берди “Liberation” газетаси.
У бу ҳақда кеча ўз халқига қилган мурожаатида айтиб ўтди, деб хабар берди “Liberation” газетаси.
Қайд этилишича, фаранглар юртида яна тўрт ҳафта, яъни 11 майгача ҳаракатланиш чекланади, чегаралар ёпиқлигича қолдирилади.
“Бу вирус тарқалишини секинлаштиришнинг ягона йўли“, — дея изоҳлаган ушбу қарорни давлат раҳбари.
Макроннинг сўзларига кўра, Францияда COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга ҳам, сусайтиришга ҳам ҳожат йўқ.
Айтилишича, агар 11 майдан кейин эпидемияда пасайиш кузатилсагина, карантинни бекор қилиш мумкин бўлади.
Шунга қарамай, мазкур санадан бошлаб мамлакатда таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш учун аста-секинлик билан очилади.
Камида июль ойи ўрталаригача эса жамоатчилик жойлари ёпиқлигича қолдирилади, оммавий ва спорт тадбирлари ўтказилмайди.