Тожикистонда оммавий тадбирлар бекор қилинди. Коронавирус бу давлатга ҳам кириб келдими?
Душанбе шаҳар ҳокимияти оммавий тадбирлар ва барча тантаналарни бекор қилинишини эълон қилади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
«Коронавирус (COVID – 19) тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли соғлиғини сақлаш мақсадида Душанбе шаҳрида пойтахт кунига бағишланган барча оммавий тадбирларни бекор қилинади», дея хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Имомали «Ачаб Шаҳри Дилорои Душанбе» деб номланган маданий-кўнгилочар дастурлар ва Душанбе шаҳрининг барча истироҳат боғларида оммавий тантаналар ўтказилиши тўғрисида қарор чиқарганди.
Шунингдек, шанба куни мамлакат миқёсидаги ўсмирлар ва ёшлар ўртасида турли мусобақалар, спорт тадбирлари, шу жумладан футзал мусобақалари ўтказилиши режалаштирилганди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда CОВИД-19 коронавируси билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.