Мақолалар

Ўргимчак инининг мисоли

Чоп этилди Aprel 18, 2020 Ўргимчак инининг мисолиda fikr bildirishni o'chirish

Аллоҳ ўз Китобида куфр келтирган кимсанинг яна бир мисолини келтирди: “Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутган кимсаларнинг мисоли худди ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди” (Анкабут, 41). Аллоҳнинг “дўст тутган” дегани Аллоҳдан бошқасига ибодат қилганлари, яъни ўзларига Рабб билиб олганларидир. Бу нарса уларга охиратда фойда бермас, худдики ўргимчакнинг ини унга иссиқ ва совуқда фойда келтирмагани каби. Худди шу каби санамлар ҳам ожиздирлар. Шундан сўнг Аллоҳ марҳамат қилдики: “Зотан, инларнинг энг ним­жони, албатта, ўргимчак инидир” (Анкабут, 41). Бекитмайди, фойда бермайди, иссиқ ва совуқдан ҳимоя қилмайди. Аллоҳдан бошқа ҳар қандай илоҳнинг ҳолати шу сингаридир. Куфр келтирган кимса Аллоҳнинг пардасидан ташқарида, яланғоч ҳолида бўлиб, Аллоҳ уни кийим билан тўсмайди, барча қилган разолат ва қабоҳатлари гувоҳлар нигоҳида бўлади.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг

“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 18000 сўм