Шайтонга қарши кураш
Шайтонга қарши курашишнинг икки мартабаси бор:
а) имонга қарши шубҳалар ва ёмон гумонларни йўқ қилиш учун курашиш;
б) шаҳватлар ва истак-хоҳишлардан келадиган нарсаларни йўқ қилиш учун шайтонга қарши курашиш.
Аллоҳ таоло айтди:
«Улар сабр қилишгач, Биз улардан ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар оятларимизга пухта ишонар эдилар (Сажда, 24-оят).
Айтилгандирки, динда собитқадам, мустаҳкам бўлиш сабр қилмоқ ва ишонч биландир. Сабр боис шаҳватлар, бекорчи хоҳиш-истаклар даф бўлади.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 26 000 сўм