Тожикистонда “B” гуруҳига кирувчи оғир грипп тарқалган
Перфильева тақдим этган ахборотга кўра, гриппнинг тарқатилиши 2019 йил декабридан 2020 йил мартигача бўлган оралиқда ўтган.
“Мазкур грипп ўткир респираторли касалликлар гуруҳига киради ва жуда оғир кечади“, — деди ЖССТнинг Тожикистондаги вакили. Шу билан бирга Перфильева республикада кузатилган хасталиклар янги турдаги коронавирусга алоқадор эмаслигини ҳам таъкидлаган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Тожикистонда “Streptococcus pneumoniae” (пневмококкалар) бактерияларини чақирувчи пневмококкали пневмонияга учраганлар ҳам бор.
Пневмококкали пневмония белгилари сифатида талваса, йўтал, ҳансираш, кўкракдаги оғриқлар, йирингли менингит, эсдан оғиш, мўлжални йўқотиш, ёруғликдан қўрқиш каби омиллар эътироф этилади.
ЖССТдан маълум қилишларича, пневмококкали пневмониянинг ҳам янги коронавирус билан боғлиқ жойи йўқ.