Хом гапга пишиқ жавоб: Кимга қийин?
Бағдод шаҳри доруғаси Баҳлулнинг ёнига келиб, деди:
— Сен билан хайрлашгани келдим. Бошқа шаҳарга ишга кетаётибман.
— Вой-бў, жуда қийин бўладиган бўпти-ку! — деди Баҳлул.
— Ҳа, сенга қийин бўлади, чунки мен бўлмайман-да, – деди доруға.
— Йўқ, – деди Баҳлул,– сен борадиган шаҳар аҳолисига қийин бўлади, демоқчиман.