Ширкнинг мисоли
Аллоҳ таоло ширк хусусида мисол келтирди: “(Аллоҳ) сизларга ўзларингиздан бир мисол келтирур: сизлар учун қўлларингиз остидаги (қул)лардан Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсага (мол-мулкка) шерик бўлиб олувчилар бормики, сизлар унда баробар бўлсангиз, ҳолбуки, улардан гўё ўзларингиздан қўрққандай қўрқасиз. Ақл юргизадиган қавм учун оятларни мана шундай кенг баён қилурмиз” (Рум, 28). Бунинг маъноси шуки, сизлар ўз қўл остингиздаги қулларингизни ўзингизга тенг билиб, Биз берган нарсаларга (бойлик ва имкониятларга) шерик қиласизми? Сиз улардан қўрқасиз, қулларингизни бойлигингизга шерик қилсангиз, ўзларингиздан қўрққандек маломатга қолишдан қўрқасиз. Яъни, мерос олмаган меросхўрларингиз – фарзанд, қариндошларнинг маломати. Бунинг маъноси шуки, одам ўз ҳаётлик чоғида ёки вафотидан кейин унинг молига қули шерик бўлишидан аҳли, фарзандлари ва яқинларидан қўрққанчалик қўрқмайди. Барча одамлар шу сингари бўладилар, аслида қул ёки чўрининг мол-мулкка шериклигидан чўчилмайди.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм