ЖССТ: Хато қилманг, бу вирус узоқ вақт биз билан бўлади
Давлатлар ҳушёр туришлари керак, чунки COVID-19 узоқ вақт давомида дунёда қолади, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейсус Женевада бўлиб ўтган брифингда.
“Биз турли минтақаларда турлича тенденцияларни кўрмоқдамиз. Ғарбий Европада авж олган вазиятлар пасаймоқда. Биз Африка, Марказий ва Жанубий Америкада, шунингдек Шарқий Европада безовта қилувчи тенденцияларни кўрмоқдамиз. Эпидемиянинг бошланғич босқичида вирусга дуч келганларнинг баъзилари вирус қайта юқиши ҳолати қайд этилмоқда. Хато қилманг, биз узоқ йўл босиб ўтдик. Бу вирус узоқ вақт биз билан бўлади”, деди.
ЖССТ раҳбари дунё аҳолисининг аксарияти вирусга қарши ҳимоясиз бўлиб қолаётганини, эпидемиянинг қайта авж олиши хавфи мавжудлигини таъкидлади.
ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 2,39 миллиондан ортиқ инфекция юқиши ҳолати қайд этилган, 162 мингдан ортиқ одам вафот этган.