Ўзбекистон янгиликлари

Рамазон ойи муборак бўлсин!

Чоп этилди Aprel 24, 2020 Рамазон ойи муборак бўлсин!da fikr bildirishni o'chirish

Азизлар,
Аллоҳнинг амрига кўра бизнинг хаётимизга муқаддас Рамазон ойи кириб келди.

Бу ой барча  мусулмонлар учун маънавий покланиш ва асрлар давомида шаклланган қадриятларимизга интилиш ойидир. Шу билан бирга Рамазон ойида инсонлар бир бирига меҳр-оқибат кўрсатишга, савобли  ишларни қилишга ошиқадилар.

Бугунги синовли кунларда давлатимиз рахбарининг ташаббуси билан «Саховат ва кўмак» ҳаракати доирасида кўплаб эхтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Улуғ айём кунларида саховатпеша хамюртларимизни ушбу умумхалқ харакати янада бирлаштиришига ишончим комил.

Ушбу муборак Рамазон ойини муносиб ўтказишимиз учун Яратгандан барчамизга куч ва сабр-қаноат тилаб қоламан!