Дунё янгиликлари

“Испанка” пандемиясидан омон қолган 106 ёшли онахон COVID-19 вирусини ҳам енгди

Чоп этилди Aprel 25, 2020 “Испанка” пандемиясидан омон қолган 106 ёшли онахон COVID-19 вирусини ҳам енгдиda fikr bildirishni o'chirish

1918 йил тарқалган “испанка” пандемияси даврда касалликни юқтириб, омон қолган андалусиялик 106 ёшли онахон COVID-19 вирусини ҳам енгди. Бу ҳақида унинг келини Паки Санчес “Malaga hoy” мухбирига интервью берган.

Санчеснинг айтишича, унинг 106 ёшли қайнонаси “испанка” гриппи билан оғриганда 7 ёшда бўлган экан. У 2012 йилдан буён “Alcalá del Valle” номли қариялар уйида яшаб келади. Унинг яқинлари доим уни кўргани бориб туришади. Жорий йилнинг октябрь ойида у 107 ёшини нишонлайди. У Испаниядаги коронавирусни енгган энг кекса онахонлардан бўлиб қолмоқда.