Италия 2020 йил якунига қадар сайёҳлар учун чегараларини очмайди
Жорий йил охирига қадар Италия чет эллик сайёҳлар учун чегараларини очмайди, деб хабар беради “РИА Новости“ Франция маҳаллий ахборот воситалари маълумотига таяниб тарқатган хабарида.
”Чегараларни очиш ҳар бир давлатнинг ўз сиёсати билан боғлиқ масала ҳисобланиб, ҳозирги кундаги эпидемиологик нотинч вазият Италиянинг жорий йил якунига қадар сайёҳлар учун чегараларини ёпиқ сақлашига сабаб бўлмоқда” дейди Италия маданият ва туризм вазири Дарио Франческини.