Исломга интилган аёл. ЕТТИНЧИ САЛИБ ЮРИШИНИ ТЎХТАТГАН МУСЛИМА
Шажар ал-Дурр Миср султони учун сотиб олинган турк канизаги эди. У саройга келтирилганидан бир йил ўтиб султон унга уйланади ва уларнинг фарзанди дунёга келади. Шу билан уларнинг хотиржам ҳаёти поёнига етади… Кўп ўтмай султон қазо қилади. Бу ҳодиса Миср давлати учун жуда оғир йўқотиш эди. Чунки ўша кезларда Франция қироли Людовик IX қўшин тўплаб Еттинчи салиб юришини бошлаб Мисрга яқинлашган эди.
Табиатан ўта қобилиятли ва кучли аёл бўлган Шажар ғамга ботиб, қўрқиб ўтирмайди ва тахтга ўтириб, мамлакатни қутқаришга бел боғлайди. У султоннинг ўлганини яширади ва мамлакат бошқарувини ўз қўлига олади, ўлган эрининг ишончли бош лашкарбошиси қўллаб-қувватлаши билан жангга тайёрланади.
Жангда у француз қўшини устидан ғалаба қозонади Людовик IХни асрга олади. Бу ҳодиса қудрати ва тажовузкорлиги билан машҳур бўлган француз армияси учун шармандали ҳолат эди. Французлар бу мағлубиятни Парвардигор уларни ўз ҳолига ташлаб қўйганида деб билди ва салибчиларнинг кўпчилиги Исломга кирди.
Ушбу мудҳиш хабар Францияга етиб борганида ўн мингта фермер ўз қиролларини қутқариб олиш учун Мисрга қараб йўл олади. Бу юриш тарихга “чўпонларнинг салиб юриши” номи билан кирган. Аммо уларнинг юриши яхши ташкил этилмагани боис жангга ҳам деярли кириша олмайди. Натижада сулҳ тузишга мажбур бўлади ва қиролини 400 000 ливр турнуага (Франциянинг йиллик даромадининг 30 фоизи атрофида) сотиб олади.
Бу ғалабаси билан Шажар фақат французларни эмас, балки ҳукмдорлигининг биринчи ойидаёқ бундай йирик ғалабани қўлга киритиб, унинг ортидан бу қадар фойдали сулҳ тузишга эришган муслима ҳукмдор сифатида барчани ҳайратда қолдирди.
Миср давлатига иккинчи зарба берган шахс Миср тахти вориси, Шажарнинг ўгай ўғли Туроншоҳ (Турон) эди. Эҳтимол, у энг ёмон ҳукмдорлардин бири бўлгандир. Юқорида айтиб ўтилган воқеалардан сўнг у ўзини қўллаб-қувватлаганларга нисбатан қўпол ва дағал муносабатда бўлди. Мусулмон давлати раҳбари бўлишига қарамасдан очиқчасига шаробхўрлик қилар, иттифоқчиларини таъқиб остига олар, уларга нисбатан ишончсизлик билдираётганини намоён этарди. Натижада ўзаро ишонч асосига қурилган муносабатларни ўзгартириб юборди. Турон шу ишлари билан ҳам чекланмасдан Шажарга қарши ҳужумга ўтди ва бу иши унинг энг катта хатоси бўлди.
Шажар ўз қўшини билан Туронни мағлубиятга учратиб, жазолади ва ўзи расман султон бўлди. Тангаларга унинг номи зарб этилди ва ҳатто у ибодатларга ҳам бош бўла бошлади. Бу энди унинг ҳаддан ошганини билдирар эди.
Шу сабабдан тахтда аёл киши ўтиришига ҳамма ҳам рози бўлмади. Улардан бири Бағдод халифаси эди. Халифа мисрликларга нома юбориб, “Агар юртингиздаги эркаклар орасида султонликка муносиб одам бўлмаса, ундай одамни ўзим юбораман”, деди. Можарони ҳал қилиш учун Шажар марҳум эрининг эски чашначиси ва ҳисобчиси бўлган Ойбек деган кишига турмушга чиқишга мажбур бўлди. Аммо у номигагина ҳукмдор эди, давлат ишларини ҳали ҳам Шажарнинг ўзи бошқарарди ва ҳатто султон деган унвонни ҳам олган эди.
Орадан икки йил ўтиб ҳукуматдаги мавқеини мустаҳкамлаб олишни ният қилган Ойбек учинчи хотинга уйланади. Ўшанда нималардир содир бўлди – воқеалар ривожи жиддийлашди. Аниғи шу эдики, Шажар эрининг бу қароридан норози эди. Натижада унинг одамлари эрини ҳаммомда бўғиб ўлдиришди.
Шажарнинг ўзи қайси йили, қандай вазиятда вафот этгани аниқ эмас. Бироқ у асос солган мамлуклар салтанати 300 йил, усмонийлар Мисрни ишғол қилгунига қадар давом этди.
Муаллиф: Ася ГАГИЕВА
Таржимон: Робия ЖЎРАҚУЛОВА
Манба: musulmanka.su