Мунофиқлар мисоли
Бану Қурайза билан тил бириктирган мунофиқларнинг мисоли шайтон билан роҳиб Барсисо қиссасига[1] ўхшатилади. «Шайтон инсонга: “Кофир бўл!” – дейди. Бас, қачонки, (инсон) кофир бўлгач, (шайтон унга): “Мен сендан безорман. Зеро, мен (барча) оламлар Парвардигори – Аллоҳдан қўрқаман”, дейди (ва инсонни тарк этади)» (Ҳашр, 16). Яъни бундай одамдан тониб, узоқлашади. Мунофиқлар Бану Қурайза яҳудийлари билан Муҳаммад (алайҳиссалом)га қарши курашда ҳамкорлик қилишга зимдан келишиб олгандилар. Қачонки иш урушга бориб етганда, улардан тониб кетдилар. Уларнинг оқибатлари дўзахдир.
[1] Роҳиб Барсисо шайтоннинг измига юриб, зино қилади, айбини яшириш учун ҳомиладор бўлиб қолган аёлни ўлдириб, кўмиб юборади. Айби очилиб қолганда шайтон унга:” Менга бир бор сажда қилсанг, қасосдан қутқариб қоламан“, дейди. Барсисо сажда қилади, аммо уни қутқармайди ва у шайтонга сажда қилган зинокор, қотил, омонатга хиёнатчи гуноҳкор бўлиб ўлиб кетади.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм