Абдуллоҳ ибн Умму Мактум
Исломни биринчи бўлиб қабул қилганлардан. Кўзи ожизлигига қарамай, иродаси метин, хулқи гўзал, теран фикрли инсон эди. Қуръони каримни ёд олди. Ёқимли овози туфайли Набий алайҳиссаломнинг муаззини бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилди. Набий алайҳиссалом сафар ёки ғазотга чиққанларида уни бир неча бор Мадинаи мунавварага ўринбосар қилиб қолдирганлар. Фурсатдан унумли фойдаланиб, ёшларга Қуръондан таълим берди.
Кунларнинг бирида Қурайш раисларидан Утба ибн Рабиа, укаси Шайба, Амр ибн Ҳишом, Валид ибн Муғийра, Умайя ибн Халиф ва Аббос ибн Абдулмутталиб тўпланишиб, Набий алайҳиссалом олдиларига келишди ва мужодалага киришишди. Набий алайҳиссалом уларга жавоб бераётганларида кўзи ожиз Абдуллоҳ ибн Умму Мактум келиб: “Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло сизга билдирган нарсани менга ҳам ўргатсангиз”, деди. Кўзи ожизлиги туфайли Набий алайҳиссаломнинг Қурайш зодагонларини Ислом динига даъват қилиш билан машғул эканларини билмасди. Шу боис қайта-қайта мурожаат қилди. Расулуллоҳ сол лаллоҳу алайҳи ва саллам суҳбатни бўлгани учун ундан норози бўлиб, юзларини буриштирдилар. Буни Ибн Умму Мактум пайқамади. Ҳақ таоло ўз ҳабибини огоҳлантириб, оят нозил этди: «(Муҳаммад) юзини буСАҲОБАЛАР ҲАЁТИ риштирди ва юз ўгирди. Зеро, унинг ҳузурига кўзи ожиз одам келган эди. (Эй Муҳаммад!) Сиз қаердан ҳам билурсиз, эҳтимол, у (сиздан фойдаланиб, ўз гуноҳларидан) покланар ёки эслатма олар-да, сўнгра бу эслатма унга фойда берар?! Аммо (сизни машғул қилган) бой кимсага эса, бас, сиз ундан чалғимоқ дасиз» (Абаса сураси, 1–10- оятлар).
Имом Саврий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилади: “Шу ояти карима нозил бўлганидан ке йин Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ибн Умму Мактум келса, ридоларини тўшаб: “Раб бимдан менга танбеҳ олиб бер ган киши, марҳабо. Би рор- бир ҳожатингиз борми?” деб сў рардилар.
* * *
Абдуллоҳ ибн Умму Мактум Қурайший Омирий. Онаси: Умму Мактум Отика бинти Абдуллоҳ ибн Анкаса (Абдуллоҳ – Хадича онамиз розияллоҳу анҳо тоғаларининг ўғли).
Ибн Умму Мактум Қурайш мушрикларининг мусулмонларга азиятлари кучайгандан сўнг Мадинаи мунавварага Набий алайҳиссалом ҳижратларидан олдин борди. Баро розияллоҳу анҳу: “Юртимиз га Пайғамбаримиз алайҳис салом саҳобаларидан келган илк муҳожирлар – Мусъаб ибн Умайр ва Ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳумо. Сўнг иккаласи одамларга Қуръонни ўргата бошлашди”, дея ривоят қилган.
* * *
Абу Зилолдан ривоят қилинади: «Анас ибн Моликнинг ҳузурида эдим. У: “Қачондан бери кўзларингчкўр май қолган?” деб сўради. Мен: “Ёшлигимдан буён”, дея жавоб бердим. Анас розияллоҳу анҳу: “Ибн Умму Мактум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида эканида Жаброил алайҳиссалом тушди ва ундан: “Кўзларинг қачондан бери кўрмай қолган?” деб сўради. Абдуллоҳ: “Болалигимдан буён”, деб жавоб қилди. Жаброил алайҳиссалом бу башоратни айтди: “Аллоҳ таоло бандамнинг ка римаси (кўзларини) олиб қўй сам, унинг ўрнига жаннат ни мукофот қиламан”» (Имом Бухорий ривояти).
* * *
Абдуллоҳ ибн Умму Мактум жангларда қатнашишни хоҳларди. Лекин кўзи ожизлиги сабабли иштирок этолмасди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида эдим. Шунда у зотни сакинат ўраб олди (ваҳий кела бошлади). Оёқларим у зотга тегиб турганди. Бу вақт мен учун у зот алайҳиссаломнинг оёқларидан оғирроқ нарса йўқ эди. Ваҳий якунланди ва менга: “Эй Зайд, ёз,” дедилар. Мен: “Аллоҳ моллари ва жонлари билан жиҳод қилувчиларни (уйида) ўтирувчилардан (кўра) ортиқ дара жали қилди” (Нисо сура си, 95) оятини кўчирдим. Шунда Абдуллоҳ ибн Умму Мактум (у кўзи кўр киши эди) жангга чиққанларнинг фазилатини эшитгач, турди-да: “Эй Аллоҳнинг Расули, жангга қодир бўлмаганлар нима бўлади?” деди. У гапини тугатмасидан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни яна сакинат ўраб олди… Сўнг ваҳий тугади ва у зот алайҳиссалом: “Эй Зайд, ўқи”, дедилар. Мен оятни ўқидим. Шундан сўнг у зот алайҳиссалом: Ёз деб: “Узрсиз бўла туриб…” (Нисо сураси, 95) оятини ўқидилар».
Шундан кейин Ибн Умму Мактум ғазотларда иштирок этадиган бўлди. У: “Менга байроқни беринглар. Кўзим кўрмайди. Югура олмайман. Мени икки саф орасига тур ғазиб қўйинглар”, дер эди.
* * *
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғазотларга чиққанларида Ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳуни ўн уч марта Мадинага ўринбосар қилиб қолдирганлар. У Абво, Бувот, Зул ушайра, Савиқ, Ғатафон, Уҳуд, Ҳамроул Асад, Нажрон, Зотур риқоъ ғазотлари эди. Набий алайҳиссалом Ҳажжатул вадога борганларида ҳам уни ўринбосар этдилар.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Омирдан: “Ибн Умму Мактум инсонларга имомлик ҳам қилар эдими?” деб сўрадим. У: “Му ҳаммад ибн Саҳл ибн Абу Ҳасма: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Мадинада қолдирар эди лар. У инсонларга жамоат намозини ўқиб берар ва мин бар ёнида туриб хутба қи ларди”, деганини айтди».
Ибн Умму Мактум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадислар ривоят қилди. У кишидан Абдуллоҳ ибн Шаддод ибн Ҳод, Абдураҳмон ибн Абу Лайло, Абу Разин Асадий ва бошқалар ривоят қилишди.
Ҳижратнинг 15-йили форслар билан бўлган Қодисия жангида Ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу ҳам қатнашди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоятига кўра, Қодисия куни унда қора байроқ ва совут бўлган.
Зубайр ибн Баккор: “Ибн Умму Мактум Қодисия жангига чиқиб, урушда қатнашган ва ўша ерда шаҳид бўлган. Ўшанда байроқ унда эди”, деб ривоят қилади. Бағавий ва Воқидий Қодисия жан гидан кейин Мадинага қайтган, ўша ерда вафот этган, дейди.
Манбалар асосида Тошкент ислом институти талабаси
Муҳсина ИСОҚЖОНОВА тайёрлади
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил, 3-сонидан