Саҳарлик ва ифторликда овқатланиш меъёри
Имоми Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ шундай ёзадилар:
“Рўзанинг мақсади, яъни иблисга қаҳр ва нафсоний шаҳватни синдириш қандай ҳосил бўла олади? Aгар инсон йўқ бўлган нарсани ифтор вақтида керагича яна ўрнини тўлдириб олса”.
Ҳақиқатан, биз одамлар бор йўғи ўз таомларимизнинг вақтларини ўзгартириб оламиз, холос. Бундан бошқа бирор камайтиришлик қилмаймиз. Балки, Рамазондан бошқа вақтда муяссар бўлмайдиган турли хил зиёдаликни қиламиз. Одамларда бироз шундай одат бўлиб қолдики, энг яхши нарсаларни
Рамазон учун сақлаб қўядилар ва нафс кун бўйи йўқотишдан кейин уларни топганида роса кўп тўйиб ейди. Бу тарзда шаҳвоний қувват заиф бўлиш ўрнига, янада ловуллаб ва жўш уриб кетади ҳамда мақсадларга хилоф бўлади. Рўзада турли мақсадлар ва фойдалар ҳамда унинг машруъ бўлишидан турли-хил манфаатлар мақсад қилингандир. Уларнинг барчаси бироз бўлса-да оч турилганда ҳосил бўла олади. Маълум бўлган катта фойда, яъни, шаҳватларни синдиришлик ҳам бироз вақт оч ҳолатда яшашга боғлиқдир.
Муфтий Мунир Аҳмад
Абдулқайюм Комил таржимаси