Таврот ортилган кимсалар мисоли
Аллоҳ таоло айтади: “Таврот юклатилган (берилган), сўнгра уни кўтармаган (унга амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни ортиб кетаётган эшакка ўхшайди” (Жумъа, 5). Таврот ортилган қавм эшакка қиёс қилинди. Чунки улар Тавротни ўрганган эдилар, аммо унга амал қилмасдилар. Ўз хоҳишларига эргашар эдилар, аммо бундан фойда топмадилар.
Бу мисоллар кўз ва қулоқлар бехабар қолган хабарлар дилларга етиб бориши учун келтирилган намуналардир.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм