Францияда коронавирусдан вафот этган мусулмонларни кўмгани жой топилмаяпти
Францияда мусулмонлар учун ажратилган қабристонларнинг камлиги туфайли коронавирусдан вафот этганлар мусулмонларни дафн этишда муаммо келиб чиқмоқда. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар тарқатди.
Париж жоме масжиди имоми Чемс-Эдиннинг айтишича, қабристон етишмаслиги муаммоси анча йиллардан бери давом этиб келмоқда.
Францияда 6 миллион атрофида мусулмон яшайди ва улар жами аҳолининг 9 фоизини ташкил этади. Мамлакатдаги қабристонларнинг атиги 2 фоизида мусулмонлар учун алоҳида жой ажратилган, бу эса муаммонинг қанчалар жиддийлигини кўрсатади.
Франциялик мусулмонлар қабристонларда ўзлари учун кўпроқ жой ажратилишини талаб қилаётган бўлса-да, мазкур масаласини ҳал қилиши керак бўлган шаҳар кенгашлари ишни пайсалга солиб келмоқда.